Миграция и мигранты

Межрегиональный информационный портал
migrussia.ru

Қонунчилик:

Россия Федерациясининг 2001-йил 30. 12 даги N 197-ФЗ-сонли Меҳнат кодекси- 65- модда. Меҳнат шартномаси тузилаётганда топшириладиган ҳужжатлар, 56.1-модда. Ёлланма меҳнат таъқиқи,   50.1-боб. Чет эл фуқароси бўлган ё фуқаролиги бўлмаган киши бўлган ходимларнинг меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари 53.1 – боб. Иш берувчининг ходимлар (аъзолар)ни иш билан таъминлаш шартномаси бўйича бошқа жисмоний шахсларга ёки ҳуқуқий шахсларга вақтинча юборадиган ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари;
  -  Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг 2019-йил 25. 11 даги 734н -сонли" Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган кишилар – Россия Федерацияси фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилинишга ҳуқуқи бўлган малакали мутахассислар касблари (ихтисослар, вазифалар)ни рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи.

РФ да расмий ишга жойлашиш учун   иш берувчи билан тузиш зарур:

- меҳнат шартномаси – иш берувчининг иш жойида узоқ муддатда доимий банд бўлиш ҳолатида;

- бажариладиган хизматлар шартномаси ёки пудрат шартномаси – вақтинча бандлик ҳолатида, чекланган вақтда аниқ белгиланган иш ҳажмини бажариш пудратида.

Муҳожирнинг ишга расмий жойлашиши учун бўлиши зарур:

- нотариал жиҳатдан тасдиқланган рус тилидаги таржимаси бўлган амалдаги чет эл паспорти;
- меҳнат дафтарчаси ( у йўқ бўлган ҳолатда меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан юритилади)
- ИНН (солиқ тўловчининг идентификацион рақами )
- СНИЛС – индивидуал шахсий ҳисоб суғурта рақами
- ишлаш учун амалдаги патент
- ихтиёрий тиббий суғурта ( ИТС-ДМС)нинг амалдаги полиси.
- ўрта махсус ёки олий касбий маълумот борасидаги диплом– малакали вазифаларга ишга жойлашишда.

РФда ноқонуний ишлаш – жиддий ҳуқуқбузарлик. Ӯзингизнинг ҳуқуқ ва бурчларингизни яхши билишингиз ва ӯзингизни зарур таваккаллардан хавфсизлантиришингиз муҳим.

РФ да малакали мутахассислар касбларининг 135 талик рўйхати амал қилади. Бундай мутахассислар Россия иқтисоди учун зарур ва улар РФда 1 йилдан кўп расмий меҳнат стажига эга бўлганларида соддалаштирилган тарзда Россия фуқаролигини олишни мўлжаллашлари мумкин. Бу рўйхатга тиббиёт (фельдшер, тиб ҳамшираси, врач, акушер), педагогика (тарбиячи, муаллим), инженер, ишчи (токарь, слесарь, электрик, монтажчи, станокда ишловчи ва ҳоказо ), қишлоқ хўжалиги соҳаси ва бошқа мутахассислар киришади. Касблар рўйхати билан қуйидаги сайтда батафсил танишиш мумкин: https://www.garant.ru/products/ipo/prime/doc/73476436/

 
Иш излашда Сизга умумроссия бӯш иш жойлари расмий базасидан фойдаланишни тавсия этамиз:

trudvsem.ru –  Россияда ишлаш: Меҳнат ва бандллик федерал хизматининг умумроссия бӯш иш жойлари базаси.

Оддий маслаҳатлар Сизга ишга жойлашишда ёрдам беради:

- қонуний ишланг:  ишлаш учун патент Сизга жисмоний шахсларда ҳам, ташкилотларда ҳам ишга жойлашиш ҳуқуқини беради,  лекин Сизнинг иш берувчи билан меҳнат муно-сабатларингиз албатта меҳнат шартномаси билан тасдиқланиши шарт;

 - иш берувчингизни билинг: Сиз АЛБАТТА ишлаётган ташкилотингиз номини ва ман-зилини, Сизнинг бевосита раҳбарингиз кимлиги ва мулоқотларини  (вазифаси, фамилияси, исми, телефони) билишингизх зарур; Сиз ӯз ҳуқуқингиз учун курашадиган ва иш ҳақини ундиришга эришадиган бӯлсангиз, бу ахборот фойдали бӯлади;

-  воситачиларга мурожаат этманг: эҳтиёт бӯлинг– воситачилар Сиздан текин ишчи кучи сифатида фойдаланишлари мумкин;

иш берувчи билан шартнома тузинг: иш берувчи Сиз билан шартнома тузиши ШАРТ  ва Сизга бу шартноманинг нусхасини бериши керак

- иш ҳақи бериш ҳажми ва шартларини аниқ гаплашиб олинг: Сизга айнан қанча ва қайси иш учун тӯлашларини билишингиз зарур. Иш ҳақи ҳажми меҳнат шартномасида кӯрсатилиши зарур. Сиз иш ҳақингизни ӯз номингизга очилган махсус банк картасига  ӯтказдиришингиз ё бухгалтерияда шахсан имзо қӯйиб олишингиз мумкин. Бухгалтерияда Сизга ҳисоб-китоб варақасини беришлари шарт.  Ҳар қандай пуллик муносабатлар ҳуж-жатлаштирилиши зарур. Агар Сиздан пул қарзлари бӯлса – иш берувчидан тилхат талаб этинг ва уни ӯзингизда сақланг.

- нимага имзо қӯяётган бӯлсангиз, ҳаммасини диққат билан ӯқинг, Сизга нусхасини беришни талаб этинг: агар Сизга нимагадир – шартнома, табель, тилхат ва ҳоказога имзо чекишни таклиф этишса, Сиз қӯл қӯяётган нарсангизга рози бӯлишингиз зарур.  Агар қоғоз шахсан Сизга тааллуқли бӯлса, нусхасини беришни талаб этинг.  Агар Сиз мун-дарижа-мазмуни ва шартлари билан рози бӯлмасангиз, шартнома, билдирув ва бошқа ҳужжатларга имзо чекмасликка ҳуқуқингиз бор;

ҳужжатларингизни иш берувчига сақлаш учун берманг:  Сизнинг ӯзингиздан бошқа ҳеч ким паспортингиз, ишга ижозатнома, суғуртангизни сақлаши мумкин эмас. Сизнинг меҳнат шартномангиз нусхасини ва бошқа ҳужжатларни олиб қӯйишлари, шунингдек, Сизнинг эркин ҳаракат қилишингизни чеклашлари, телефонингизни ва бошқа нарса-ларингизни тортиб олишлари мумкин. Паспортни тортиб олиш ва эркинликни чеклаш – жиддий жиноят: бундай ҳолатда полицияга мурожаат этмоқ зарур!

ёрдам сӯраб мурожаат этинг: ӯз ҳуқуқларингизни ҳимоя этишни сӯраб, Сиз  полиция, Прокуратура, Давлат меҳнат инспекцияси, суд, Инсон ҳуқуқлари бӯйича вакил, ижтимоий ташкилотларга мурожаат этишингиз мумкин. Зарур мулоқот-ларни Сиз қуйида, «Фойдали манзил ва телефонлар» бӯлимида топишингиз мумкин

Ҳар бир минтақада ўзининг расмий бўш иш жойлари базаси мавжуд, онлайн имконияти бор.

Меҳнат шартномаси – ишчи ва иш берувчи ӯртасидаги битим, у ӯзаро ҳуқуқ ва бурчларни белгилайди (РФ Меҳнат кодексининг 15, 16, 56-моддалари асосида).

Сиз иш берувчи имзолаган меҳнат шартномаси нусхасини албатта қӯлингизга олишингиз зарур.

Меҳнат шартномасида албатта кӯрсатилади (РФ МК (Меҳнат Кодекси) 57-моддасига мувофиқ):

- ишчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва паспортидаги маълумотлар;

- иш берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ишхонасининг номи ва юридик манзили;

- ишчининг вазифаси ва меҳнат мажбуриятлари;

- иш жойи – ташкилотнинг амалдаги манзили;

- ишнинг бошланиш санаси, меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати;

- меҳнатга ҳақ тӯлаш шартлари, иш ҳақи ҳажми, маош, қӯшимча ҳақлар;

Тӯлиқ ишлаётган ходимнинг иш ҳақи ЭКИҲ (энг кам иш ҳақи – МРОТ)дан кам бӯлиши мумкин эмас – 2019-йил 1-июлда Россияда ойлик ЭКИҲ 11200 рублни, Санкт-Петербургда - 18000 рубл, Ленинград вилоятида – 12000 рубл, Москва вилоятида – 14200 рубл, Москвада 19321 рублни ташкил этади.

- иш ҳақи тӯлаш тартиби ва муддатлари;

- иш вақти режими;

Иш кунининг узунлиги 8 соатдан, иш ҳафтаси эса – 40 соатдан ошмаслиги зарур. Бу вақтдан ташқари ишлар учун қӯшимча ҳақ (РФ МК ининг 152, 153 ыв 154-моддаларига мувофиқ).

- ишчининг мажбурий ижтимоий суғуртаси ҳақидаги шартлар – йиллик тӯланадиган меҳнат таътили (отпуск) (28 иш кунидан кам эмас), беморлик (бемор бӯлиб қолганда) ва бахтсиз ҳодисадан суғурта (РФ МКининг 115, 183, 327.3 моддалари);


- бошқа ташкилотда иш бажариш имконияти.


Россияда ёлланма иш (меҳнат шартномасини расмийлаштирмасдан ӯз ишчисини бошқа ташкилотга жӯнатиш) таъқиқланган. Фақат хусусий бандлик агентликлари сифатида қайддан ӯтган ташкилотлар ӯз ишчиларига бошқа ташкилотлар ёки жисмоий шахсларда ишлаш ҳуқуқини бера оладилар, лекин бунда улар мажбурдирлар:

- чет эллик ишчи билан меҳнат шартномасида учинчи томон ишини бажариш имконияти-ни кӯрсатишга;

- учинчи томонга ишлаш учун жӯнатаётган ҳолларида ишчи билан қӯшимча келишув ту-зишга;
Агар Сиз хусусий бандлик агентлигига мурожаат этсангиз – бундай шартлар Сизнинг меҳнат шартномангизда албатта кӯрсатилишини кузатинг.


Иш берувчи мажбур (РФ МК 22-моддасига мувофиқ):

- Сизга иш ҳақини кечиктирмасдан ва чегирмаларсиз тӯлашга;

- меҳнат хавфсизлиги меъёрларига мос келадиган иш ӯрни билан таъминлашга;

- ишлаш учун патент амал қиладиган муддат учун Сизга РФ минтақасида вақтинча бӯлиш муддатини узайтиришга;

- Сизни ташкилотда қабул қилинган махсус қоидалар ҳақида хабардор этишга;

- ишлаб чиқариш жароҳати ё бахтсиз ҳодиса ҳолатида - Сизга келтирилган зарарни тӯлашга;

- меҳнат жараёнида чет эллик ишчиларни камситишга йӯл қӯймасликка.

Сиз мажбурсиз:

- меҳнат шартномаси шартларини ихтиёрий бажаришга;

- ишдан бӯшашингиз ҳақида иш берувчини 14 кун олдин ёзма равишда огоҳлантиришга;

- иш тартиби қоидалари ва техника хавфсизлигига риоя этишга;

- иш берувчининг мулки ва нарсаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бӯлишга;

- одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдирувчи ҳолатлар юзага келиши ҳақида иш берувчига хабар беришга;

- меҳнат, тиббий дафтарчалар, ихтиёрий тиббий суғурт полисини расмийлаштиришда фаол қатнашишга;

Сизнинг ҳуқуқингиз бор (РФ МК 21- моддасига мувофиқ):

- ҳаёт ва саломатлик учун хавфли бӯлган ишларни қилишни рад этиш;

- Сизга меҳнат шартномаси нусхаси, ҳисоб-китоб варақалари, иш ҳақи тӯлаш муддатлари ва ҳажми ҳақидаги бошқа маълумотларни 3 иш куни давомида беришни талаб этиш;

- ӯзингизнинг ҳақ-ҳуқуқингизни ҳимоя этиш учун Давлат меҳнат инспекциясига, Проку-ратурага ва судга мурожаат этиш.

Меҳнат қонунчилигига мувофиқ Сизга иш ҳақи берилмаган ё Сиз билан меҳнат шартно-маси бекор қилинган муддатдан сӯнг 3 ой вақт ӯтмасидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз. Ҳушёр бӯлинг ва зарур бӯлганда судга ӯз вақтида мурожаат этинг (РФ МК 392-м).

ФҲХ – фуқаро-ҳуқуқ тусидаги шартномани меҳнат шартномасига қайта алмаштириш икки томоннинг розилиги, меҳнат назорати йўллов хати ёки суд орқали амалга оширилади. Биринчи ҳолатда бажарувчи иш берувчининг номига ариза ёзади ва агар у доимий асосда ишлаётган бўлса, муносабатни меҳнат муносабатига айлантиришни сўрайди.

Бажарувчи учун фуқаро-ҳуқуқ тусидаги шартномани тузиш учун зарур:

- Паспорт.

- СНИЛС.

- ИНН.

- ишлаш учун патент

Mehnat huquqlari himoyasi

Epidemiyasharoitidaishberuvchisiznisababsizishdanbo῾shataolmaydiyokiisjhaqingiznikamaytiraolmaydisiznihaqto῾lanmaydiganortiqchaishgachiqishgamajburqilaolmaydiShuningdekishberuvchisiznihimoyamoddalari ( niqoblarqo῾lqoplarbilanta῾minlashizarurmehnatrejiminingbarchao῾zgarishlariborasidaimzochekilganholdasizbilankelishishiishhaqinio῾zvaqtidavato῾liqtolashijarimagaishhaqidanchegirishlargaunikechiktirishgayo῾lqo῾ymasligizarur.

Sizningmehnathuquqlaringizningbuzilishivaishberuvchitomonidano῾ziniihotalashqoidalaribuzilishiborasidaDavlatmehnatnazoratigaxabarberishingizmumkin:

Роструда ning “qaynoqtarmog῾i” : онлайнинспекция.рф/covid19

https://онлайнинспекция.рф/ - Онлайнинспекция.РФ электрон хизмати «Открытая Инспекция Труда» кўламли, узоқ муддатли лойиҳа таркибига киради. Ресурс фуқарога унинг ҳуқуқи бузилганда меҳнат назоратига мурожаат қилиш, шунингдек, меҳнат муносабатлари соҳасидаги муаммоли вазиятлардан чиқишнинг бошқа йўллари ҳақида ахборот олиш имкониятини беради.  

https://онлайнинспекция.рф/instructions - Ходим учун меҳнат йўл кўрсатувчиси: кўпроқ тарқалган муаммоли вазиятларни қамраб олган қўлланмалар мажмуаси.

https://онлайнинспекция.рф/reminders - Ходим учун эслатмалар.

https://онлайнинспекция.рф/precheck/148 - Меҳнат шартномасининг қонунийлигини текшириш.

https://www.rostrud.ru/inspections/ - минтақавий давлат меҳнат назорати билан мулоқот йўллари.

https://sudrf.ru/ - РФ минтақаларида судлар билан алоқа қилиш «Правосудие» давлат автоматлаштирилган тизими интернет-портали.

https://genproc.gov.ru/- РФ Бош прокуратураси сайти.

Координатор портала

logopsp

Полезная информация

spb welcome banner